Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
18 март куни президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга Ўзбекистонга келтирилган янги «Hyundai Rotem» тезюрар поездида Самарқанддан Нарпай туманига борди.
2 майдан Тошкент—Хива йўналишидаги “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилди журналист Маҳлиё Тўрабоева бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга таяниб.
“Бугун Президентимиз ва самарқандлик фаоллар билан Нарпайга тест режимида ҳаракатланаётган “Жалолиддин Мангуберди” поездида бориб келдик. Янги, жуда шинам ва замонавий поезд экан.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг биз журналистларга айтишича, “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди 2 майдан Тошкент-Хива йўналишида рейсларни йўлга қўяр экан”, деб ёзди у ўз Телеграм-каналида.
18 март куни президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга Ўзбекистонга келтирилган янги «Hyundai Rotem» тезюрар поездида Самарқанддан Нарпай туманига борди.
«Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган ушбу поезд мамлакатимизга етказиб берилиши режалаштирилган олтита “Hyundai Rotem” поездларидан биринчиси. Поезд етти вагондан иборат, соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Ойналари қорайтирилган оқ рангли таркиб Ўзбекистон байроғини эслатувчи мовий, яшил ва қизил рангли чизиқлар ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” ёзувига эга. Поезднинг узунлиги 175 метрни, сиғими эса учта – ВИП, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини ташкил этади.
Поезд Ўзбекистон иқлими учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, чангга, жуда юқори ва жуда паст ҳароратларга ҳамда қум бўронларига чидамли тизимлар билан жиҳозланган, узоқ масофаларга мўлжалланган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлаши режалаштирилган «Жалолиддин Мангуберди» поездининг қатнов вақти 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:44
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026