Кириш имтиҳонлари икки сменада ташкил этилади. Тест стадионларда ўтказилади
Жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.
Маълум қилинишича, тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.
Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.
Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.
- Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 25 июлдан 20 августгача ўтказиш режалаштирилаётганди. Бироқ мамлакатда аввалига 1 августгача, кейин 15 августгача қатъий карантин жорий этилди. Натижада кириш имтиҳонлари санаси номаълум муддатгача кечиктирилди. 22 июлда АОКАда ўтган брифингда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши ҳам мумкинлигини айтганди.
- Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали , республиканинг 8та туманида эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилди. 21 июль куни абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этди.
Мавзуга оид
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
11:46 / 31.07.2022
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади
11:29 / 11.08.2021
Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди
14:05 / 14.05.2021