Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қатновчи поезд чипталари нархи янада арзонлашади
Фото: Tengrinews
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қатновчи поезд чипталари нархи янада арзонлашади, деб хабар берди Tengrinews.kz "Пассажирские перевозки" АЖ матбуот хизматига асосан.
"Йўловчилар талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Қозоғистон орқали тўғридан-тўғри халқаро қатнов бўйича чипталар сотиш муддатига қараб чегирмалар киритилмоқда", - дея хабар беришган компанияда.
Чегирмалар 2017 йилнинг 27 май кунидан 28 декабрь кунига қадар амал қилади.
Купе вагонлари ва биринчи классдаги вагонлар учун:
- 45 фоиз – чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса;
- 35 фоиз – чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса.
Плацкарт вагонлари учун:
- 35 фоиз – чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса;
- 25 фоиз – чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса.
"Кўрсатилган чегирмалар Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ўртасидаги халқаро қатновда қўлланилади ва давлат ичидаги қатновга чипталар расмийлаштиришда амал қилмайди (бир мамлакат доирасида), шунингдек, йўловчиларнинг ташкиллаштирилган гуруҳлари учун қўлланилмайди", - дея таъкидлаб ўтишган "Пассажирские перевозки" АЖда.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026