Ўзбекистон | 15:40 / 16.05.2026
9346
2 дақиқада ўқилади

Ҳайит муносабати билан кетма-кет 5 кун дам бўлади

Ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун 27–31 май дам олиш кунлари бўлади.

Фото: Shutterstock

2026 йилда Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Демак, 2025 йил 24 декабр куни имзоланган президент фармонида белгиланган саналардан келиб чиқилса, 27 майдан бошлаб барча ходимлар 5 кун дам олишади.

Фармон билан, 28–29 май (пайшанба–жума) кунлари барча учун қўшимча дам олиш кунлари, 30 май, шанба куни эса 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.

Натижада ой охирида иш ҳафтаси туридан қатъи назар ҳамма кетма-кет 5 кун дам олади:

  • 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
  • 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун одатий дам олиш куни;
  • 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.
Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналидан олинган сурат

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ҳисоблашича, 2026 йил май ойида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 14 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар эса 10 кун дам олади.

Бу – сўнгги йиллардаги энг кўп дам олиш кунларидан иборат бўлган ой. Яқин йилларда бунақаси бўлганини эслолмайман”, – дейди у.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид