Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни тезлаштиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов «Марказий Осиё – Корея Республикаси» 15-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Сеул шаҳрига ташрифи давомида Корея бош вазири Хан Док Су билан учрашди.
Корея Республикаси томони икки давлат ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокаралар жараёнини тезроқ якунлаш муҳимлигини билдирди.
Бош вазир Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистонда ташкил этилган пахта саноат кластерлари доирасида тўқимачилик саноати соҳасида иштирок этишидан манфаатдор эканини қайд этди.
Хан Док Су таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорликни рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хорижий инвесторлар учун, корейслар учун ҳам Ўзбекистон бозорида ўз иштирокини кенгайтиришга яхши ишорадир.
Мавзуга оид
15:10 / 17.12.2025
Тошкентда Ўзбекистон–Корея стратегик шериклиги муҳокама қилинди
13:07 / 17.12.2025
Тошкентда парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма декларация қабул қилинди
19:52 / 06.12.2025
Ўзбекистонликларни Кореяга ишга жўнатишга тайёрлайдиган махсус ўқув устахоналари очилади
09:35 / 27.10.2025