Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ноқонуний мигрантларга қарши кенг кўламли рейдларни бошлади
Жанубий Кореяда мамлакатда ноқонуний равишда бўлиб турган хорижий фуқароларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланди. Текширувлар Адлия вазирлиги, полиция, денгиз полицияси, шунингдек меҳнат ва транспорт вазирликлари иштирокида ўтказилмоқда.
Қўшма операциялар жорий йилнинг 12 декабригача давом этади ва қонуний асосга эга бўлмаган мигрантларни, маҳаллий аҳоли иш ўринларини эгаллаб турган чет эллик ходимларни, воситачиларни ҳамда меъёрларга зид фаолият юритувчи шахсларни аниқлашга қаратилган. Алоҳида эътибор APEC 2025 Korea саммити арафасида назорат ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган Кёнжу шаҳри ва унга туташ ҳудудларга қаратилаётгани маълум қилинди.
Миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима, депортация ва мамлакатга қайта киришни тақиқлаш каби чоралар кўзда тутилган. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги рейдлар пайтида чет эллик фуқароларнинг инсон ҳуқуқларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади. Вазирлик, шунингдек, ноқонуний мақомни ихтиёрий равишда бартараф этиш келгусида жиддий ҳуқуқий оқибатлардан қочишга ёрдам беришини эслатди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён E-9 визаси шартларини бузган 26 нафар фуқарога нисбатан жарима санкциялари қўлланилган. Уч томонлама келишувга мувофиқ, уларнинг ҳар бири ноқонуний бўлиб турган ҳар бир ойи учун 2000 доллар миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид
22:29
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026