Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors’га очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors АЖ томонидан Chevrolet Оних ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8 000 нафардан ортиқ фуқаро онлайн тарзда аризалар топширди. Номзодлар 4 босқичда саралаб олинди. Шу куни 1 800 нафардан ортиқ ходим ишга қабул қилинди.

Шунингдек, “Узавтосаноат” АЖ ва UzAuto Motors АЖ раҳбарияти ташаббуси билан Асака, Андижон ва Шаҳрихон туманларидаги кам таъминланган, чин етим, ярим етим, боқувчисини йўқотган ёшларни иш билан таъминлаш учун ҳокимиятларга мурожаат билан чиқилди. Мурожаатга биноан 400 нафардан ортиқ ёшлар рўйхати тақдим этилди. Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ёшларнинг яшаш шароити ўрганилди. Ўрганишлар натижасида жами 300 нафардан ортиқ ёшлар ишга тавсия этилди.

UzAuto Motors нафақат автомобиль ишлаб чиқаради, балки малакали кадрларни катта жамоада қабул қилиб, уларнинг малакасини ошириб, маҳоратини юксалтириб республикадаги турдош соҳаларга ҳам етказиб беради.
Батафсил YouTube’да томоша қилинг
Реклама
Мавзуга оид
14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди
18:45 / 27.12.2024