Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яндекс Тошкентда автобуслар ҳаракатланишини кўрсата бошлади
“Яндекс.Карты” Тошкент шаҳридаги автобуслар қатновини кўрсата бошлади. Эндиликда керакли автобус қаерда кетаётгани ва бекатга қанча вақтдан кейин етиб келишини осон билиб олиш мумкин бўлади. Мисол учун, автобуснинг ёмон об-ҳавода келишини бекатда кутиб ўтирмай, бекатга унинг келишига яқин бориш мумкин.
Автобуслар ҳаракатланишини кузатиш учун “Яндекс.Карты”нинг веб ва мобил версиясида транспорт тасвирланишини ёқиш лозим. Дастурнинг Android’даги охирги версияси ўзбек тилини қўллаб-қувватлайди, у телефонда ўзбек тили танланган бўлса чиқади. Яқинда бундай имконият iOS’да ҳам пайдо бўлади. Дастурнинг веб-версиясида (yandex.uz/maps) тилни ўнг пастки бурчакда ўзгартириш мумкин.
“Бизга Ўзбекистон аҳолиси “Яндекс.Карты”дан қулай фойдалана олиши муҳимдир. Шу сабабли хизматни тўлиқ ўзбек тилига таржима қилиб, харитага транспорт қатновини қўшдик. Бизга автобуслар қаерда кетаётгани ҳақидаги маълумотни олишда Тошкент ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” ёрдам бермоқда”, деб айтган “Яндекс”нинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Евгений Лукьянчиков.
Ҳозирда дастур Тошкентда ҳаракатланувчи деярли барча давлат автобусларини кўрсатади. Дастурда улар махсус белгилар билан белгиланган. Харитада реал вақтда автобуснинг ҳозирда қаерда кетаётганини, бекат белгиси устига босилса, у қанчадан кейин бекатга келишини кўриш мумкин. Ахборот ҳар 30 сонияда янгиланиб туради, бироқ прогнозлаш алгоритми туфайли автобус белгилари дастурда равон ҳаракатланади.
Бекат белгиси босилганда, дастур ушбу бекатдан ўтувчи барча автобуслар рақамларини кўрсатади. Дастур ёрдамида, шунингдек, керакли манзилгача йўналишни тузиш мумкин. Бу, мисол учун, нотаниш ҳудуддан чиқишда ёки шаҳарнинг бошқа бурчагида жойлашган бозоргача қандай боришни билишда асқатади.
Таъкидлаш жоиз, Тошкент “Яндекс.Карты” транспорт ҳаракатланиши реал вақтда кўрсатиладиган Ўзбекистондаги илк шаҳар бўлди. Бутун дунё бўйлаб бундай шаҳарлар сони 90 дан кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:33 / 20.12.2025
Қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берадиган платформа ишга тушди
07:45 / 15.12.2025
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
14:09 / 11.11.2024
Yandex хариталарига Ўзбекистондаги машҳур жойларнинг 3D моделлари киритилди
18:53 / 05.02.2024