Ўзбекистон | 16:28 / 21.11.2018
16515
1 дақиқада ўқилади

Кимларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатилади?

Фото: Pinterest

Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистонда баъзи тоифадаги шахсларга  давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Улар қуйидагилар:

шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;
Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;
бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, профессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликлар) учраганларга;
болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);
15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);
давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, уруш иштирокчилари, чин етимларни).

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид