Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Қиз аёлга ўзини маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдам қилишини айтиб, унинг маълумотларини қўлга киритган.
Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 35 ёшли аёл О.С. ИИБга мурожаат қилиб, номига номаълум сабабларга кўра 15 млн 970 минг сўм онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 23 ёшли аёл Р.М. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.М., жабрланувчи О.С.га ўзини "Мақсуда" деб таништириб, маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдам қилишини айтган.
Сўнг унинг банк мобил иловаси орқали 15 млн 970 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 03.04.2026
Қарзини узолмасдан банкрот бўлаётган фирмаларга оёққа туриб олишида ёрдам берилади
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
20:23 / 21.03.2026
Анъанавий ва исломий банк: уларнинг фарқи нимада?
14:11 / 20.03.2026