Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
Хизмат орқали фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган ҳар қандай кредит ҳақида дарҳол SMS ва КАТМ мобил иловаси орқали PUSH хабарнома олади.
КАТМ Кредит бюроси томонидан “Кредит-хабарнома” номли янги хизмат йўлга қўйилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Хабарда айтилишича, хизмат орқали фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган ҳар қандай кредит ҳақида дарҳол SMS ва КАТМ мобил иловаси орқали PUSH хабарнома олади.
Шунингдек, фойдаланувчилар ўз кредит тарихини назорат қилиб бориши мумкин бўлади.
Хизматни фаоллаштириш учун мобил иловадаги “Қўшимча хизматлар” бўлимидан “Кредит хабарнома” функциясини ёқиш талаб этилади. Бунда “SMS хабарнома” хизмати олдиндан уланган бўлиши лозим. Хизмат нархи 4 614,40 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади ва 365 кун давомида амал қилади.
Агар фойдаланувчига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар келиб тушса ва у кредитни ўзи олмаган бўлса, мутахассислар зудлик билан кредит тарихини текшириш, “Кредитга тақиқ” хизматини ёқиш, кредит расмийлаштирган ташкилот ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026