Ўзбекистон | 14:32 / 12.03.2019
2879
2 дақиқада ўқилади

e-visa.gov.uz сайти фаолияти 13 март куни 24 соатга тўхтатилади

“e-visa.gov.uz” веб-сайти 13 март куни Тошкент вақти билан соат 9.00дан бошлаб 24 соатга тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотига кўра, 15 мартдан бошлаб 30 кунлик муддатга электрон кириш визасининг янги турларини жорий этиш кўзда тутилган.

Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади.

“Ушбу фармонни бажариш ҳамда E-VISA тизимини модернизация қилиш ишларни амалга ошириш мақсадида “e-visa.gov.uz” веб-сайти 2019 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 9.00дан бошлаб 24 соатга тўхтатилади”, дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан 76 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визаси (E-VISA)ни олиш имконини қўлга киритишди.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид