Ўзбекистон | 11:18 / 30.04.2020
74858
1 дақиқада ўқилади

Такси хизматлари йўловчилар ташиш фаолиятини тиклади

Ўзбекистонда такси хизматлари эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача ишлай бошлади.

Фото: ТАСС

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 30 апрелдан эътиборан фуқароларга иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Бугунги кунда такси компаниялари етказиб бериш хизматларидан ташқари йўловчилар ташишни ҳам бошлади.

«Барча фуқароларга йўловчилар билан автомобилда ҳаракатланиш рухсат берилгани сабабли, «Мини», «Эконом», «Комфорт» ва «Бизнес» тариф режалари иши тикланганлиги ҳақида мамнуният билан хабар берамиз. Энди сиз MyTaxi хизматларидан кунинг маълум қисмида, аниқроғи соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишингиз мумкин», - дея хабар берган MyTaxi.

Мавзуга оид