Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таксичиларнинг солиқ тўлаши борасида изоҳ берилди
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун даромад солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёз якунига етди. 1 январдан эътиборан улар даромаддан 1 фоиз солиққа тортилади. Солиқ қўмитаси бу янгиликнинг таксичилар учун ўзига хосликлари ҳақида маълумот берди.
Фото: Kun.uz
2026 йил 1 январдан эътиборан, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар, хусусан шу тоифадаги такси ҳайдовчилари ҳам айланмадан 1 фоиз миқдорида солиқ тўлайди. Солиқ қўмитаси бу ҳақда тушунтириш берди.
Унга кўра, агар ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиси бир ойда мисол учун 2 млн сўм даромад топса, у тўлаши лозим бўлган солиқ миқдори 20 минг сўмни ташкил этади.
Агар йўловчи ташиш фаолияти онлайн-агрегаторлар орқали амалга оширилса, такси агрегаторлари ҳайдовчиларга даромадларни ўтказиш чоғида солиқни автоматик тарзда ушлаб қолади.
Бунда агрегатор солиқни фақат ўз платформаси орқали олинган даромадлардан ушлаб қолади. Агрегатордан ташқарида шаклланган даромадлар ушбу механизм асосида солиққа тортилмайди.
QR-код таксичилар учун мажбурий эмас
2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун рақамли платформаларда шакллантирилган электрон тўловларни қабул қилиш мақсадида махсус QR-кодга эга бўлиш талаби кучга кирди.
Лекин бу талаб агрегаторлар орқали йўловчи ташиш ва буюртма асосида товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга татбиқ этилмайди.
Яъни, солиқ тизимларига уланган расмий агрегаторлар орқали фаолият юритувчи такси ҳайдовчилари ва курьерлар алоҳида QR-код ўрнатиши шарт эмас.
Мавзуга оид
09:56 / 24.03.2026
Ўзбекистонда таксичиларни алдашнинг янги фирибгарлик усули фош этилди
08:03 / 20.03.2026
Инфографика: дунёнинг йирик шаҳарларида такси нархи
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
14:03 / 27.01.2026