Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, такси йўл ҳақи нархларидаги ўсиш йил давомида ҳам кузатилган. Жумладан, 2025 йил бошидан буён таксида йўл ҳақи нархлари 7 фоизга ошган.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан такси нархлари 12,2 фоизга қимматлашгани маълум қилинди.
Маълумот учун, ойлик кўрсаткичлар одатда мавсумий талаб, йўл ҳаракатидаги тирбандликлар, ёнилғи ва техник хизмат харажатлари каби омиллар таъсирида ўзгариб бориши мумкин.









