Жаҳон | 07:42 / 03.10.2018
26906
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Россияга зарба бериш билан таҳдид қилди

Фото: AP

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кэй Бэйли Хатчисон сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимни бузса, ушбу давлат ракета тизимларига зарба беради. 

Унинг твиттердаги ўз саҳифасида ёзишича, битим билан назарда тутилган келишувларга риоя қилиш керак. Хатчисоннинг таъкидлашича, акс ҳолда Америка томони АҚШ ва НАТО манфаатлари ҳимоясини таъминлаш учун Россиянинг эҳтимолий имкониятлари билан ҳисоблашишига тўғри келади.

«Мен Россияга огоҳлантирувчи зарба бериш кераклиги ҳақида гапирмадим», - дея маълум қилди Хатчисон.

Унинг айтишича, Россия ўз ракета тизимларини ишлаб чиқишда кўрсатилган битим бандларини бузадиган бўлса, зарба берилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид