Ўзбекистон | 11:46 / 13.10.2018
11679
2 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан учрашди

Тожикистон Республикасига амалга оширган амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев билан учрашди.

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар муҳокама қилинган.

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Бош вазирлар қирғиз-ўзбек ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Бу, асосан, икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмининг жиддий ўсишига таъсир кўрсатди.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари минтақалараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар ва яқин келажакда Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон чегара вилоятлари ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистон чегараолди вилоятлари ҳокимлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди. Бу ҳудудлараро тўғридан-тўғри алоқаларни чуқурлаштиришга янги туртки беради.

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати
Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

 

Мавзуга оид