Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурталанади
Фото: Fotolia
Ўзбекистонда “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 6-бандида назарда тутилган.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
тиббий ходимларнинг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;
тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил сентябрь.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
07:47 / 04.05.2026
Хусусий клиникаларга трансплантация қилишга рухсат берилади
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026