Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар бўйича президент селектори ўтказилади
Бугун, 10 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган селектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Масъул ижрочилар - Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари зиммасига тегишли ҳар бир кўрсаткичга эришиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади. Кенг кўламли иқтисодий масалалар билан бир қаторда давлат раҳбари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиши кутилмоқда.
- 18 январ куни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастур лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди. 3 феврал куни президент 2021 йилги давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
- Давлат дастури ўзида беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг сўнгги йилидаги чора-тадбирларни акс эттирган. Дастур 274 банддан иборат. Унда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун жами 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн евро йўналтирилади. 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллар этиб белгиланган эди.
Мавзуга оид
19:29 / 16.12.2025
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак
18:44 / 16.12.2025
«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради». Президент – Тошкентнинг келгуси йиллардаги тараққиёти ҳақида
15:16 / 14.10.2025
Солиқлар вақтида тўланган маҳаллаларга «Ташаббусли бюджет»да қўшимча маблағ ажратилади
15:09 / 14.10.2025