Байденнинг пойгадан чиқиши: Демократларда имкон туғилди, улар номзодликка кимни танлайди?
Камала Ҳарриснинг америкаликлар орасидаги обрўси юқори эмас. 8 йил олдин ундан анча вазни оғирроқ сиёсатчи бўлган Ҳиллари Клинтон Трампга ютқазган эди. Хўш, ҳозир партия ичкарисидаги баҳс-мунозаралар қайнаётган демократларда Ҳаррисдан ташқари яна қандай вариантлар бор? “Геосиёсат” Байденнинг пойгадан чиқишига оид шу ва бошқа саволларни муҳокама қилди.
Таҳлилчи Шуҳрат Расулнинг сўзларига кўра, демократлар партиясининг нуфузли аъзолари Байденга янги президентлик сайловларида қатнашмаслик талаби ортидан Байденнинг президентлик пойгасини тарк этиш қарори бу вақт масаласи эди. Камала Ҳаррис Қўшма Штатларда вице-президент сифатида таниқли шахс, бироқ номзодликка даъвогар бўлиш учун унга Мичиган ва Калифорния штатларининг губернаторлари рақиб бўлиши мумкин.
Вице-президент Камала Ҳарриснинг мамлакат ва партия ичидаги мавқейи қай даражада ва Трампга рақиб бўлоладими? Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга кўра, Қўшма Штатларда президентлик сайлови яқинлашар экан, кейинги 60 йилда праймеризлар номзодларни аниқлаб бериши одат тусига айланган. Сўровномаларга кўра Камала Ҳаррис ва Байденнинг рейтинги Трампдан бир оз пастроқ даражада. Умуман олганда анъанавий праймериз бўлиши имконсиз, чунки 5 ноябр сайлов куни, шундай экан вақт жуда кам қоляпти. Камалага рақиблар масаласига келсак: Иллиноис ва Пенсилвания губернаторлари анча харизматик шахслар, агарда бу икки губернатор президентликка номзод сифатида майдонга чиқмаса ҳам, кейинчалик вице-президент бўлиши мумкин.
Шуҳрат Расул Байденнинг фикрини ўзгартириши демократлар партияси учун имконият эканини айтмоқда. Номзод партиянинг 19 августдаги съездида расман тасдиқланади. Лекин мунозараларда Трампнинг кўп ёлғон гапиришини ҳисобга олсак, уни енгиш учун катта салоҳият ҳам шарт эмас ўзи аслида, дейди таҳлилчи.
- Экспертлар шарҳи билан тўлиқ ҳолда видео орқали танишинг.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Мавзуга оид
17:03
Трамп ёки Ҳаррис: Америка ва дунёни ким қашшоқроқ қилади?
16:42
Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
13:31
АҚШдаги сайловлар: Яқин Шарқдаги уруш фонида исроилпараст лобби пуллари қаёққа кетяпти?
17:45 / 02.11.2024