Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
ИШИД гуруҳига қарши Вашингтон бошчилигидаги коалиция ҳарбий объектларни, жумладан, Бирлашган оператив қўмондонлик штабини тўлиқ Ироқ хавфсизлик кучлари назоратига топширди.
АҚШ Ироқ ҳудудидаги объектлардан ҳарбийларни олиб чиқишни якунлади, Ироқ Курдистони ярим автоном минтақаси бундан мустасно, деб хабар берди Ироқ Мудофаа вазирлиги. АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги CNN телеканалига Ироқ идорасининг хабарини тасдиқлади.
Ироқ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 18 январ куни АҚШ ҳарбий маслаҳатчиларининг сўнгги гуруҳи мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятидаги АҚШ қўшинлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида бўлган «Айн ал-Асад» авиабазасини тарк этган. ИШИД гуруҳига қарши Вашингтон бошчилигидаги коалиция ҳарбий объектларни, жумладан, Бирлашган оператив қўмондонлик штабини тўлиқ Ироқ хавфсизлик кучлари назоратига топширди.
Ироқ Курдистонида жойлашган Эрбил вилоятидаги «Ал-Ҳарир» авиабазасида Америка ҳарбийлари қолди. Бу минтақа ўз ҳокимияти ва хавфсизлик кучларига эга бўлган автоном федерал тузилма бўлиб, Ироқ марказий ҳукумати унинг устидан чекланган назоратга эга.
Ироқдаги АҚШ қўшинлари сони 2003 йилдан бери ўзгариб турди. Энг юқори чўққисида у 170 минг кишига етди. 2011 йилда қўшинлар олиб чиқилди, бироқ 2014 йилда 5 мингга яқин ҳарбий хизматчи Бағдоднинг илтимосига биноан террорчи тузилмаларга қарши курашда ёрдам бериш учун яна мамлакатга киритилди. 2021 йил декабр ойидан бери, жанговар миссия якунлангани эълон қилинганидан сўнг, Ироқда 2,5 мингга яқин америкалик аскар қолган эди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026