Ақтўбе оқибатлари бўйича ҳукумат қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади
Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.
Қарор шу йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали воқеа оқибатида қабул қилинди.
Қарорда Ақтўбе фожиаси иситиш мосламаси бўлмаган автобуснинг техник носозлиги, унда тез ёнувчи моддалар бўлгани, ёнғинга қарши ускуналарнинг фойдаланишга яроқсизлиги, салон юклар билан тўлдирилгани, хавфсизликнинг оддий қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик чоралар йўқлиги сабаб бўлгани келтирилган.
Вазирлар Маҳкамаси қарори йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, бундан буён бу каби фожиалар такрорланишига йўл қўймаслик, бахтсиз ҳодисалар ва йўл-транспорт ҳалокатлари юзага келишини бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан комплекс шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга кўра республикадан ташқарига йўловчи ташувчи транспортда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус комиссия тузилиши белгиланган. Бу комиссия аҳоли ўртасида йўловчи автомобиль транспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида тушунтириш ишларини кучайтириш, республикадан ташқарига товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши зарур чоралар кўриш билан шуғулланади, шунингдек, зарур бўлганида давлат-хусусий шериклик шароитида халқаро автобус қатновларини ташкил этиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, хорижга чиқадиган фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, хорижда бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш масалалари бўйича хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қарор асосида чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.
Чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланади.
Борган мамлакатидаги рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади.
Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланади.
Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони шу жумладан плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан «Россия темир йўллари» билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.
2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

09:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади

11:59 / 13.03.2023
Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

20:30 / 09.04.2021
Сергеев супергол йўллаган ўйинда 8та гол киритилиб, «Ақтўбе» камбэк кўрсатди

13:10 / 19.01.2021