Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида хизмат сафарида бўлиб, ҳукумат, бизнес доиралари ҳамда таълим ва туризм соҳалари вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Ақтўбе вилояти акими Асхат Шахаров билан учрашув давомида, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, ўзаро савдо соҳаларидаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш каби кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида, Асхат Шахаров Ақтўбе вилоятининг мамлакат билан ўзаро савдо айланмаси 2024 йилнинг 10 ойида 40 миллион АҚШ долларини ташкил этганлигини таъкидлаб, туризм, гастрономик, тиббий, тарихий, маданий ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ақтўбе ва Навоий вилоятлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ишлаб чиқиш, туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолаш, ҳудудга мамлакатдан мева-сабзавот маҳсулотлари ва қурилиш материаллари етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Ақтўбе ўртасида мунтазам рейсларни ташкил қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.
Вилоятга ташриф доирасида Kудайберген Жубанов номидаги Ақтўбе минтақавий университети проректори Рахим Бекназаров билан ҳам учрашув ўтказилди.
Суҳбат чоғида проректор Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва икки томонлама таълим тизимини ишга тушириш, мамлакатимиздаги ихтисослашган олий ўқув юртлари билан талабалар ҳамда ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини ташкил қилиш борасида таклифларни илгари сурди.
Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ақтўбе вилояти тадбиркорлар палатасида қурилиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, логистика компаниялари раҳбарлари ва вилоят ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади
Жаҳон | 09:50
-
Агар АҚШ ядро синовларини тикласа, Россия ҳам шундай қилиши мумкин – Шойгу
Жаҳон | 09:50
-
Лавров мигрантлар орасида жиноий гуруҳлар пайдо бўлишининг олдини олишга чақирди
Жаҳон | 09:49
-
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

20:42 / 18.01.2025
Фарғонадан Истанбулга учиши керак бўлган рейс кечиктирилди

09:20 / 07.10.2024
Эрон ҳаво ҳудудини яна 9 соатга ёпди

13:26 / 11.01.2024
Тошкент – Истанбул рейси Анқарага қўнишга мажбур бўлди

07:35 / 23.12.2023