Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ ёнилғи қуйиш, сақлаш ва ташиш корхоналарининг раҳбарларига мурожаат билан чиқди
Сўнгги ойларда қатор вилоятлардаги заправкаларда ёнғин ва портлаш ҳолатлари содир бўлди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнилғи қуйиш, сақлаш ва ташиш корхоналарининг раҳбарларига мурожаат билан чиқди.
Вазирлик ўз мурожаатида ушбу объектларда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, ФВВ ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни белгиланган тартибда бажаришни сўради.
Таъкидланишича, ёнилғилар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бу каби ёниш ва портлаш эҳтимоли юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида тартиб ўрнатилиши, ёнғинга қарши воситалар доимий соз ҳолатда бўлиши ҳамда бу ишларга масъул шахслар тайинланиши лозим.
16 июл куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёнилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин содир бўлиши оқибатида 5 киши вафот этганди. 5 август куни ҳам шу туманда заправка портлади.
8 августда эса Хоразм вилояти Урганч шаҳрида, 10 август куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида заправкада ёнғин рўй берганди. 13 август куни эса Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги пропан заправкада портлаш ва ёнғин рўй берди.
Мавзуга оид
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
11:15 / 01.12.2025