Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳукуматнинг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади.
Унга кўра, якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
- давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга;
- даромади юқори бўлмаган (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (ҳисоблашнинг базавий миқдори 3 бараваригача тўғри келадиган) оилаларга;
- чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга;
- техноген (кучки, сел келиши) хавф юқори бўлган ҳудудларда, шунингдек, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган ва бузилишига тушган уй-жой ва мулкдорлар эгаларига;
- узоқ ва чекка қишлоқ (овул) аҳоли пунктларида истиқомат қиладиган фуқароларга ҳамда узоқ ҳудудларда янгидан ташкил этиладиган аҳоли пунктларида яшаш истагини билдирадиган фуқароларга;
- алоҳида Ҳукумат қарорлари асосида белгилаб берилган давлат органларининг давлат хизматчиларига берилади.
Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57
-
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди
Жаҳон | 21:40
-
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
Жамият | 20:47
Мавзуга оид

13:17 / 30.04.2025
Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ижтимоий уй-жой фондига ўтказилади

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

13:20 / 16.04.2025
1-2 қаватли уйлар қурилиши бўйича хусусий сектор назорати ўрнатилади

16:12 / 31.03.2025