Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакатда 2025 йил давомида фойдаланишга топширилган турар-жойлар умумий майдони 15,9 млн кв.мни ташкил қилди. Расмий статистикага кўра, уй-жой қурилиши ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,8 фоизга ўсган.

Етакчи ҳудудлар:

Тошкент вилояти — 1 997,7 минг кв.м (мамлакатда энг юқори кўрсаткич);
Хоразм вилояти — 1 769,7 минг кв.м;
Фарғона вилояти — 1 630,8 минг кв.м.

Ушбу ҳудудлар республика бўйича умумий қурилиш ҳажмининг сезиларли қисмини таъминлаган.

Юқори кўрсаткич қайд этилган бошқа ҳудудлар:

Наманган вилояти — 1 533,2 минг кв.м;
Бухоро вилояти — 1 518,6 минг кв.м;
Сурхондарё вилояти — 1 364,1 минг кв.м;
Андижон вилояти — 1 335,6 минг кв.м;
Тошкент шаҳри — 1 000,1 минг кв.м;
Қашқадарё вилояти — 1 061,4 минг кв.м.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда уй-жой фойдаланишга топшириш кўрсаткичи нисбатан паст бўлган. Хусусан:

Сирдарё вилояти — 136,1 минг кв.м;
Самарқанд вилояти — 436,5 минг кв.м;
Жиззах вилояти — 540 минг кв.м;
Навоий вилояти — 716,7 минг кв.м;
Қорақалпоғистон Республикаси — 841,5 минг кв.м.

Ҳудудлар ўртасидаги фарқлар қурилиш лойиҳалари кўлами, аҳоли сони, шаҳарсозлик дастурлари ва инфратузилма ривожи каби омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин.