«Энди ўзбек тили ҳам чет тили сифатида ўқитилади» – Таълим маркази директори муҳокамадаги мавзу юзасидан тушунтириш берди
11 май куни Республика таълим маркази ахборот хизмати ва унга таянган ҳолда қатор интернет сайтлар «Энди ўзбек тили ҳам чет тили сифатида ўқитилади» сарлавҳали хабар эълон қилди. Хабар эълон қилиниши билан мулоқот тармоқларида фаол муҳокама мавзусига айланди.
«Бу билан давлат тилининг қадрини туширишади», «Наҳотки, ўзбек тили энди ўз юртимизда чет тиллари сафига киритилади», – деб ёзди янгиликдан норози қатор фойдаланувчилар.
Хўш, таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили чет тили каби ўргатилиши аслида нимани англатади? Бу ҳақиқатда ўзбек тили қадрини туширадими?
Kun.uz мухбири шу каби саволлар юзасидан Республика таълим маркази раҳбари Шуҳрат Сатторов билан интервью уюштирди.

Тил ўқитишнинг бу ёндашувида асосий эътибор ўқувчининг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади.
Бу ўзгаришларда асосий моҳият методик ёндашув ҳақида кетмоқда. Яъни ўзбек тили она тили бўлмаган ўқувчига тилни ўргатишда чет тилини ўқитиш методикаси асос қилиб олинади. Бу нормал, бутун дунёда қабул қилинган ва ўзини оқлаган ёндашув. Мисол учун, АҚШ ва Буюк Британияда «ESL — English as a Second Language» дастури бор, инглиз тили она тили бўлмаган ўқувчиларга инглиз тили шу ёндашув асосида ўқитилади.
Тилни ўрганишда дунёда икки хил йўлдан борилади:
1) Она тилини ўқитиш;
2) Чет тилини ўқитиш.
Бу амалиёт асосида Ўзбекистонда ҳам миллий тил сифатида «Она тили», ўзга миллат вакиллари учун эса «ўзбек тили» фанини ўқитиш жорий қилинган. Бунда «Она тили»ни ўқитишда, асосан, грамматикага урғу қаратилса, ўзга тиллиларга давлат тилини ўқитишда «иккинчи тилни ўқитиш методологияси» асос қилиб олинади.
Бунда иккинчи тилга чет тили сифатида қаралади. Иккинчи тил (яъни она тили бўлмаган тил) чет тили ўқитиш методикаси асосида ўқитилади, тил материали (лексика, грамматика) босқичма-босқич ўқувчи эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда киритилади.Тил ўқитишнинг бу ёндашувида асосий эътибор ўқувчининг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Яъни бунда тилга оид чуқур назарий билимлар берилмайди.
Йиллар давомида Ўзбекистон мактабларида ўзбек ва рус тилларини ўқитишда бошқа Европа тилларидан фарқли равишда, она тилини ўқитиш методологиясидан фойдаланиб келинган. Бу эса ўрганувчиларда иккинчи тил кўникмаларининг ривожланмаслигига сабаб бўлган. Хусусан, ўзбек ва қардош тилли ўқувчилар рус тилида, рус миллати вакиллари эса ўзбек тилида сўзлаша олмасликлари фикримизга исбот бўлади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, таълим мазмунини янгилаётган Миллий ўқув дастурида ўзга тилли синфларда «Ўзбек тили»ни ўқитишда «иккинчи тилни ўқитиш методологияси»дан фойдаланилди. Яъни энди умумтаълим мактабларида «Ўзбек тили»ни ўқитишда биринчи галда нутқий кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилади.
Ўзбек тилини ўзга тиллиларга чет тили каби ўқитиш усули халқаро тил билиш кўникмаларини баҳолаш тизими (CЕФР)га асосланган.
Яъни 2021-2022 ўқув йилидан 2-синфларда жорий қилинаётган дастур ва унинг асосида яратилаётган дарсликлар ўқувчиларга иккинчи тил (давлат тили)ни ўргатишда уларнинг мулоқот қобилиятини, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш, луғат бойлигини ошириш ҳамда уларни нутқий вазиятларга тайёрлашга хизмат қилади.
CEFR ўқитиш, ўрганиш ва баҳолашнинг батафсил тавсифини бериш орқали чет тилини самарали ўрганишга ёрдам беради. Шунингдек, у ўқувчиларга ўзларини бир қатор кўникма ва мулоқот вазифаларини солиштириш орқали ўрганиш имконини беради.
1991 йилдан бошлаб CEFR тил ўқитишда кўпгина мамлакатларда чет тилларини ўқитишда ишлатиб келинаётган тизимдир. Унда ўқувчининг тил билиши олти балли шкала бўйича баҳоланади – бошланғич даража (А1) дан, тилни тўлиқ эгаллаганликни англатувчи C2 даражагача. Ҳар бир даража учун ўқувчининг «қила олиш» кўникмаларини аниқловчи дескрипторлар мавжуд.
Тил билиш даражалари ҳар бир босқичда ўзлаштирилиши керак бўлган кўникмаларни аниқ ифодалайди. Бу эса ўрганувчиларга вақт ва ресурсларни натижага эришиш учун энг самарали тарзда тақсимлашга ёрдам беради.
Интервьюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси: Отахон Юсупов.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
-
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон | 18:31
-
Астронавт коинотдан Ер устидаги улкан спрайтни кўрсатди
Жаҳон | 18:13
Мавзуга оид

12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди

16:11 / 17.04.2025