Ўзбекистон | 11:54 / 16.05.2022
14664
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади —  «Ўзгидромет»

Бугун республика бўйича ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кундуз куни ҳаво май ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача кўтарилади ва 27-30 даража иссиқ атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республика шимолий ҳудудларига нам булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, уларнинг ўтишида Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 майда нам ҳаво массасининг шарққа қараб ҳаракатланиши республика марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича беқарорликни келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республика қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

19 майда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 20 майда республика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ атрофида, баъзи жойларда 32 даража иссиққача бўлади.

18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин.

Мавзуга оид