Ўзбекистон | 23:23 / 12.08.2020
15491
2 дақиқада ўқилади

Хориждан келганлар учун 7 ва 14 кунлик карантин тартиби жорий этилади

Чет элдан кириб келганлар («яшил» авиарейсларда келганлардан ташқари) 14 кун карантинга олинади. Фуқаро ўз хоҳиши билан профилактик дориларни қабул қилса, бу муддат 7 кунга қисқаради.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг 12 август куни эълон қилинган 43-сон баёнида айтиб ўтилган.

Унга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

  • хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;
  • карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра ё карантин марказида, ёки меҳмонхонада ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;
  • карантин муддати шахснинг даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

Мавзуга оид