Унга кўра:

  • Эпидемиологик вазият барқарор бўлган («яшил» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди.
  • Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган («сариқ» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади.
  • Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган («қизил» рейслар – эвакуация рейслари) давлатлардан – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди. Унга асосан:

  • «яшил» рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;
  • «сариқ» рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбойжон;
  • «қизил» рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Белгиланишича, бу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб борилади.