ДХХ АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди
Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Америка Қўшма Штатларига ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Марҳамат туманида яшовчи шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинди.
ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Жиззах шаҳрида яшовчи шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни “Туркия-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
20:50 / 28.11.2024
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:24 / 28.11.2024
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024