Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
Вашингтон Россия нефти ва нефть маҳсулотларини, агар улар аллақачон танкерларга юкланган бўлса, сотишга нисбатан санкцияларни яна бир бор — бу сафар 16 майгача бекор қилди. Бундан аввал АҚШ молия вазири бу енгилликлар узайтирилмаслигини айтган эди.
Фото: AFP
АҚШ Россия нефти ва нефть маҳсулотларини, агар улар аллақачон танкерларга юкланган бўлса, сотишга доир лицензия муддатини 16 майгача узайтирди. Бу ҳақда 18 апрель, шанба куни Reuters агентлиги хабар қилди. Бундан аввал АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бессент Вашингтон мазкур истисноларни узайтирмаслигини билдирган эди.
Россия нефтини экспорт қилиш бўйича АҚШ томонидан жорий этилган аввалги енгилликлар 13 март куни энергия ташувчилар нархи ўсиши шароитида киритилган эди. Бу ўсиш Эрондаги уруш оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур енгилликлар 30 кун — 11 апрелгача амал қилган. Ўшанда Бессент бу чорани “тор доирага қаратилган ва қисқа муддатли” тадбир деб атаб, у Москва нефт даромадларига сезиларли таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган эди.
Айни пайтда The New York Times газетаси 13 апрель куни хабар беришича, АҚШ санкцияларни юмшатганидан сўнг Россия нефть савдосидан ҳар куни қўшимча 100 миллион доллардан ортиқ даромад ола бошлаган. Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги уруш туфайли март ойида Россиянинг нефть савдосидан тушган даромади февралга нисбатан деярли икки баробарга ошиб, 19 миллиард долларга етган.
Шу билан бирга, The New York Times қайд этишича, АҚШнинг Россияга қарши санкцияларни юмшатиши жаҳон нефть нархларига катта таъсир кўрсатмаган. Дональд Трамп маъмурияти айнан шу йўл билан нефть нархлари ўсишини мувозанатлаштиришни истаган эди. Газетага кўра, бунинг сабаби — Россия нефтининг сезиларли қисми халқаро чекловларни четлаб ўтиб, “соя флоти” танкерларида ташилаётганидир.
Мавзуга оид
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026
КУБА – катта ўйин ичидаги кичик давлат | MAYDON
11:27 / 17.04.2026