Ўзбекистон | 15:51 / 02.02.2026
8729
1 дақиқада ўқилади

Бензинга нақд пулда тўлов тўхтатилади

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари 2026 йил 1 апрелдан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни фақат нақдсиз шаклда қабул қилиши лозим. Бу президент фармонида белгиланган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб бир қатор тўловлар фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади. Бу президентнинг 2025 йил 10 декабрда имзоланган «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида нефт-газ маҳсулотларини сотиш ва электромобиллар учун зарядлаш бўйича хизматлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Яъни, «заправка»лар 1 апрелдан бошлаб нақд пулда тўловларни қабул қилмаслиги белгиланмоқда. 

Фармон республикада нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳужжат билан мамлакатда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси ҳам бекор қилинмоқда.

Асрор Абдуназаров
Тайёрлаган Асрор Абдуназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид