Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради
Бу Ўзбекистон президентининг 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейин Мўғулистонга биринчи ташрифи бўлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 2025 йил 24-25 июн кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади. Бу ҳақда "Монцамэ" Мўғулистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон президентининг 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейин Мўғулистонга биринчи ташрифи ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 2024 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифига жавоб ташрифидир.
Давлат ташрифи чоғида Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий музокаралар ўтказади, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш, минтақавий ва халқаро майдонлардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашади.
Мўғулистон 1992 йил 25 январда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025