Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бозорларга антиқа сабаб билан камералар ўрнатиляпти
Пойтахт бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркаларнинг барчасида кузатув камералари ўрнатилмоқда. Ҳокимлик буни расталарда белгилаб қўйилган нархдан қимматга сотиш ҳолатларига қарши курашиш мақсади билан изоҳлади.
Сунъий сурат: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкентда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида нархларни назорат қилиш учун камералар ўрнатилмоқда, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳокимлик ва прокуратура департаменти ташаббуси билан истеъмол маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда тақдим этиш мақсадида пойтахт бозорларида махсус савдо ярмаркалари йўлга қўйилган.
“Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ушбу ярмаркалардаги айрим расталарда кўрсатилган нархлардан фарқли нархларда савдо қилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу эса аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шу боисдан, арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида шаффофликни таъминлаш, нархларни назорат қилиш ва сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида [...] мазкур расталарда кузатув камералари ўрнатилиши бошланди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Миробод деҳқон бозори ва “Эски Жува” (Чорсу) бозорида кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланган.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда ва тез орада пойтахтнинг барча йирик бозорларидаги арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида кузатув камералари ўрнатилади.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025