Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Enter Engineering Pte.Ltd» мутахассисларни ишга таклиф қилади
«Enter Engineering Pte.Ltd» компанияси Ўзбекистон Республикаси нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилади.
Компания қуйидаги йўналишда фаолият юритувчи юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилишга тайёр:
1. Умумқурилиш ишлари бўйича инженер
2. Механика-монтаж ишлари бўйича инженер
3. Назорат-ўлчов ускуналари ва автоматика / электромонтаж ишлари бўйича инженер
4. Ишга тушириш ва созлаш ишлари бўйича инженер
5. Хавфсизлик техникаси бўйича мутахассис
6. Ҳисобот бўйича мутахассис
7. Режалаштириш бўйича мутахассис
8. Ишлаб чиқариш ва техника бўлими инженери
9. Харидлар бўйича мутахассис
10. Материаллар назорати бўйича мутахассис
11. Сифат назорати бўйича инспектор.
Ишга қабул қилишда саноат объектларининг қурилиш лойиҳаларидаги иш тажрибасига эга бўлиш, ҳамда инглиз тилини билиш муҳим аҳамият касб этади.
Ишга қабул қилинган ходимлар қуйидаги имкониятларга эга бўлишади:
- Инжиниринг ва қурилиш соҳасида малака ошириш
- Муносиб иш ҳақи
- Ижтимоий пакет
- Халқаро коллектив
- Дунё инжиниринг компаниялари билан профессионал муносабатлар
- Компаниянинг истиқболли лойиҳаларида иштирок этиш имконияти
- Рекрут агентликларининг халқаро базасига кириш
- Нефть-газ соҳасидаги қурилиш ишларида қимматли тажрибани орттириш ва хизмат зинапоясида ўсиш, шунингдек, хориждаги муқобил лойиҳаларда ишлаш имкониятига эга бўлиш
Резюмени қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: [email protected], Компания ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги веб-сайтдан фойдаланишингиз мумкин: www.ent-en.com
Мавзуга оид
15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
20:17 / 28.01.2025
Бандлик бўлими Enter Engineering'нинг россиялик ходимига ойлигини ундириб берди
14:13 / 11.11.2024
Enter Engineering ходимлари бир неча ойдан буён маошсиз ишлаётганини айтмоқда
21:53 / 26.09.2024