Ўзбекистонда тунда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжат билан билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда. Шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.
Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 6:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 9:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда. Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:13 / 21.11.2024
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
17:59 / 20.11.2024
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
11:07 / 20.11.2024
Президент халқнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётган соҳаларни маълум қилди
10:57 / 20.11.2024