Туркияда далаларда юз берган ёнғинда 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Кеча кечқурун Туркиянинг қишлоқ ҳудудида бошланган ёнғин кучли шамол туфайли қўшни вилоятга ҳам ўтган.
Туркия жануби-шарқидаги қишлоқ хўжалиги далаларида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа 21 июн, жума куни.
Унинг сўзларига кўра, 10 нафар жабрланувчининг аҳволи оғир. Улар маҳаллий шифохоналарда даволанмоқда, деди Кожа.
Кеча кечқурун Диёрбакир вилоятидаги деҳқончилик мақсадларига мўлжалланган ҳудудда бошланган ёнғин кучли шамол туфайли қўшни Мардин вилоятига ҳам ёйилган. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликайнинг кечаси хабар беришича, ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлишган, аммо ўчириш ишлари давом этмоқда. Ёнғин сабаблари номаълум.
Мавзуга оид
02:16 / 18.09.2024
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
16:00 / 17.09.2024
Хавфлардан огоҳлантириш ва миграцияни тартибга солиш – Ўзбекистон ва Туркия нималарга келишди?
20:39 / 16.09.2024
Эстониялик акробат тарихда илк бор Осиёдан Европага тортилган троссдан юриб ўтди
09:20 / 13.09.2024