Ўзбекистон | 10:50 / 20.12.2019
18588
1 дақиқада ўқилади

Япония Навоийдаги ИЭС қурилиши учун кредит ажратади

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида кўплаб келишувлар имзоланди. Япония томони Ўзбекистондаги қатор лойиҳалар, хусусан ИЭСларни модернизацияси қилиш учун кредит ажратиши учрашувлар давомида айтилди.

Япония бош вазири Синдзо Абэ ОАВ учун ўтказилган брифингда мамлакат Навоийдаги янги ИЭС қурилиши учун иенада кредит берилишини маълум қилди. Ажратиладиган кредит ҳисобидан «Навоий ИЭСни модернизациялаш» дастури доирасида юқори энегрия самарадорлигига эга бўлган учинчи буғ-газ қурилмаси (Навоий-3) барпо этилади.

Шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа ИЭСларни модернизация қилиш, амалдаги буғ-газ қурилмалари учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳам иенада кредит ажратилади. Томонлар бу борада имзоланган ноталарни алмашди.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, икки мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган қўшма баёнотда Япония Навоий-4 ИЭСини барпо этиш учун ҳам кредит ажратиши муҳокама қилинаётгани таъкидланган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов

Мавзуга оид