Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда ҳудуд саноати учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама қилиниб, Навоий рақамли технологиялар техникумида тоғ-кон ва кимё саноатига ихтисослашган кадрлар тайёрлаш маркази ташкил этилиши белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 феврал куни Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда саноат тармоқларини ривожлантириш ва янги қувватларни кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда вилоятда саноат ривожи ҳудудлар кесимида номутаносиб экани қайд этилиб, Нурота туманида гранит саноат парки, қайта ишлаш кластери ва пардозбоп тошлар бозорини ташкил этиш, Хатирчи туманида кичик саноат зонасини ишга тушириш ҳамда юқори қийматли лойиҳаларни жойлаштириш каби ташаббуслар маъқулланди. Шунингдек, пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Айнан шу янги лойиҳалар ва саноат қувватлари учун етарли кадрлар тайёрлаш мақсадида Навоий рақамли технологиялар техникумида тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази ташкил этилади.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш, тайёрланадиган кадрлар амалиётга йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
20:05 / 09.06.2026
Президентга тоғ-кон саноати ва геологияда рақамли технологияларни жорий қилиш режалари тақдим этилди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026