Жаҳон | 16:12 / 07.05.2019
9220
1 дақиқада ўқилади

Чеченистонда фақат аёллар учун хизмат кўрсатувчи такси хизмати иш бошлади

Фото: РИА Новости / Саид Царнаев

Чеченистонда фақат аёллар учун хизмат кўрсатувчи, ҳайдовчиси аёл кишилар бўлган такси хизмати иш бошлади. Бу ҳақда такси хизмати раҳбари Мадина Цакаевага таяниб РИА Новости хабар берди.

"Аввалига  бешта машинада хизмат кўрсатишни йўлга қўйдик, уларга бўлган талаб ошганидан сўнг таксиларимиз сони 20тага етди. Операторлар эркаклардан буюртмаларни асло қабул қилишмайди", - деди Цакаева.

Такси хизмати "Мехкари" деб номланади, чечен тилидан ўгирганда "қизлар" маъносини билдиради. Лойиҳа ташаббускорининг сўзларига кўра, аёллар учун махсус такси хизмати ташкил этиш дин ва менталилет меъёрлари билан боғлиқ.  

Чеченистонда аёллар учун такси хизмати лойиҳасини Арабистондаги шайх Зайд номидаги инвестицион фонд қўллаб-қувватлади ва кредит ажратди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид