Light | 18:31 / 05.03.2018
24987
3 дақиқада ўқилади

Тўсиқларсиз Грузия: улар сайёҳларни қандай жалб қилади?

2017 йилги маълумотларга кўра, Грузияда 3,8 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Бироқ мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони маҳаллий аҳолидан икки баравар кўп. Ўтган йили бу рақам 7,6 миллион кишини ташкил этган. Туризм саноати ортидан тушган пуллар эса 14 миллиард АҚШ долларига тенг қийматда баҳоланган Грузия ЯИМ 7,5 фоизини ташкил қилади. Бунинг сири нимада?

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Энг аввало, “Грузияга саёҳат” жумласи янграши билан ҳар кимнинг кўз олдига тоғолди курортлар келади, Ботуми, Кахетия каби оромгоҳ ва сиҳатгоҳларга бой шаҳарлар, грузин халқининг севимли ҳинкали, шашлик, ажахури ва ҳачапури каби миллий таомлари, албатта грузин виноси ва рақси унутилмас лаҳзаларни бахш этади.

Аммо, бу “катта сир”нинг барчаси эмас. Маълум бўлишича, Грузия туризм саноатини қисқа муддатларда жадаллик билан ривожлантирди. Мақолада сайёҳларга таклиф этилаётган мамлакатга визасиз кириш режими ё турфирмаларнинг ранг-баранг акция, чегирмалари ҳақида ёзмоқчи эмасман. Шунчаки, пойтахт Тбилисидаги халқаро аэропортдан чиққан ҳар бир сайёҳ уни кутиб турган юртга келганини ҳис қилишини таъкидлаш етарли бўлса керак.

Фото: Wikipedia
Фото: Wikipedia

Барча гап аҳолининг жамоат жойида ўзини тутиши ва чекловлар максимал даражада пасайтирилганида. Кишилар жуда мулойим, деярли барча ёшлар инглиз тилида сўзлаша олади. Собиқ Совет даврида таҳсил олган ёши катта грузин халқи рус тилида равон гапиради. Таъкидлаш жоизки, бу ерда озарбойжон, арман, турк, форс, лезгин, рус ва славян халқ вакиллари ҳам яшайди.

Тбилиси шаҳрида биронта ҳам бино атрофида панжара ёки тўсиқ кўрмайсиз: кишилар бинога олд эшикдан кириб, чиқади. Бу жуда оддий. Сайёҳлар учун жамоат транспортида ҳаракатланиш жуда қулай, шунинг учун электронлашган тўлов тизими яратилган. Ва барча жойда суратга тушиш, аҳоли билан мулоқот қилиш имконияти бор. Ҳатто Грузия Олий суди биносида ҳам.

Фото: Wikipedia
Фото: Wikipedia

Мамлакат Қора денгиз бўйидаги давлатлар ичида коррупция бўйича энг паст кўрсаткичга эга. Ташриф буюрувчи сайёҳлар қийинчиликларга учрамаслиги учун қоғозбозлик, ҳужжатларни тўлдириш соддалаштирилган.

Аслида Грузиянинг мақтовга арзигулик қадамжолари, дунёга машҳур ва кўркам архитектураси йўқ, аммо халқ элементар имкониятларни кенгайтириб, меҳмонларни қойил қолдиришни билади. Айнан шу омиллар туфайли Грузияга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими ҳеч камаймасдан, балки ортиб бораверади.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид