Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради
Украина Хавфсизлик кучлари 1 июн куни «Ўргимчак тўри» операциясини бошлади. Унинг доирасида Россиянинг 40 дан ортиқ ҳарбий самолётлари, жумладан, А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 стратегик бомбардимончилари яксон қилинди.
Фото: AP
Иркутск области аҳолиси дронлар ҳужуми уюштирилгани тўғрисида хабар берди. Уруш бошланганидан бери Усолский тумани илк бор учувчисиз бошқариладиган аппаратлар ҳужумига учради, деб ёзмоқда «Медиазона».
Дастлабки маълумотларга кўра, Средний ва Новомалтинск посёлкалари ҳудудларига зарбалар берилган.
Усолский туманида «Белая» ҳарбий аэродроми жойлашган бўлиб, у ерда Ту-22М3 бомбардимончилари сақланади.
Шунингдек, Мурманск области аҳолиси ҳам дронлар ҳужуми ҳақида хабар бермоқда, дастлабки маълумотларга кўра, «Оленя» аэродромига зарбалар берилган.
Украинанинг «Бабел» нашрига кўра, Украина Хавфсизлик кучлари 1 июн куни «Ўргимчак тўри» операциясини бошлаган бўлиб, унинг доирасида Россиянинг 40 дан ортиқ ҳарбий самолётларини, жумладан, А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 стратегик бомбардимончилари яксон қилинган.
Додаткові відео атаки дронів СБУ по російських аеродромах 1 червня. https://t.co/On2tem0k7e pic.twitter.com/sT5T7WxUH7
— Українська правда ✌️ (@ukrpravda_news) June 1, 2025
Журналистлар Иркутск областидаги «Белая» аэродромида юзага келган ёнғин кадрларини эълон қилди.
Telegram-каналларнинг ёзишича, Иркутск ва Мурманск областларидаги ҳарбий базаларга ҳужум қилган FPV-дронлар йўл бўйига тўхтаган юк машиналаридан учирилган.
Иркутск области губернатори Игор Кобзев Сибир биринчи марта дронлар ҳужумга учраганини тасдиқлади ва уларнинг нишони Средний посёлкасидаги ҳарбий қисм эканини билдирди. Унинг айтишича, дронлар ростдан ҳам юк машиналари ичидан учирилган. «Дронлар учирилган манба аллақачон блокланган. Бу фура. Муҳими — ваҳимага берилмаслик. Тинч аҳолининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид йўқ», — деб ёзади амалдор ўзининг Telegram-каналида.
Мавзуга оид
18:47 / 19.11.2025
Сибир дарёларини Оролга буриш. Бу қанчалик имконли иш?
18:25 / 14.11.2025
Россияда Об дарёси сувини Ўзбекистонга йўналтириш имконияти ўрганилади
20:21 / 15.10.2025
НАТОдагилар алянс ҳаво ҳудудига кирган Россия самолётларини уриб тушириш имкониятини муҳокама қилади
19:29 / 22.09.2025