Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев вафот этди
Академик Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ФА хабар берди.
Маълум қилинишича, юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда таниқли ва эътироф этилган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Беҳзод Йўлдошев 2024 йилнинг 28 август куни 79 ёшида вафот этган.
Беҳзод Йўлдошев 1945 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1968 йилда ТошДУни тугатган. Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1968—83), директор (1990 йилдан) бўлган. Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири (1984—90). Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (2000-2006) сифатида фаолият юритган.
Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид. Беҳзод Йўлдошев раҳбарлигида Ядро физикаси институтида жаҳон стандартларига мос келувчи радиоизотопларни кенг кўламда ишлаб чиқариш ва четга сотиш ишлари йўлга қўйилди; маҳаллий тоғ-кон саноати чиқиндиларидан асл ва нодир металларни қўшимча равишда ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди.
Беҳзод Йўлдошев Вашингтон университети физика факултети профессори сифатида юқори энергияли нейтриноларнинг ўзаро таъсирида бўладиган ядровий эффектларни ўрганиш бўйича илмий лойиҳага раҳбарлик қилган.
Беҳзод Йўлдошев бир қанча халқаро академиялар ва халқаро жамиятлар аъзоси, хорижий университетлар фахрий доктори бўлган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:45
-
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди
Жаҳон | 22:42
Мавзуга оид

18:49 / 03.03.2025
Айрим хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилди

22:24 / 01.02.2025
Ўзбекистон Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси Галина Матвиевская вафот этди

17:28 / 16.12.2024
Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

11:36 / 07.12.2024