Қайси вилоятда мактаблар сифати энг яхши ва ёмон экани маълум бўлди. Бу ҳокимлар рейтингини ҳам белгилайди
Мактаблар рейтингида энг юқори ўринларни Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри эгаллади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтингда энг охирги ўринларни Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари банд этди.
Рейтинг 207 та туман ва шаҳарларда жойлашган 9 622 та мактаб фаолияти таҳлили асосида чиқарилган, бу орқали вилоятлар, туман шаҳарлардаги таълим сифатига баҳо берилган.
Мактаб таълими сифати бўйича туман ва шаҳарлар рейтингида юқори ўнталик:
- Навоий шаҳри;
- Яккасарой тумани;
- Нукус тумани;
- Зарафшон шаҳри;
- Учқудуқ тумани;
- Бектемир тумани;
- Миробод тумани;
- Қоровулбозор тумани;
- Бўстон тумани;
- Яшнобод тумани.
Рейтингдаги сўнгги ўнталик:
- Сўх;
- Узун;
- Беруний;
- Чироқчи;
- Деҳқонобод;
- Тўрткўл туманлари;
- Наманган шаҳри;
- Музработ тумани;
- Марғилон шаҳри;
- Бўзотов тумани.
Ушбу рейтинг ҳокимлар ва уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига ҳам берилган баҳо ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025