Ҳам тест, ҳам ижодий имтиҳон олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳонлар ўрнига тест фанлари киритилиши кутилмоқда
ОТМларга қабулда ҳам тест синовлари, ҳам ижодий имтиҳон олинадиган 13та йўналишда бу йил ижодий имтиҳонлар бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, бу йўналишдаги абитуриентларга имтиҳонлар бўлмайди. Улар иккита фандан тест топширади.
«Биринчи фан аниқ. Тест учун иккинчи фан сифатида эса ўтган йили тест жараёнида қўйилган 3-блок фани қўйиб берилади. Масалан, ўтган йили 3-фан инглиз тили бўлган бўлса, бу йил у иккинчи фан сифатида қўйилади», – деди Холиқов.
Унинг қўшимча қилишича, фақат ижодий имтиҳон олинувчи йўналишлар учун тартиб ўзгармай қолади.
Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
«Бу бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида жуда кўп баҳслар бўлди. Ҳа, тестга қадар ижодий имтиҳон топширувчиларга бу жараён ташкил қилиниши мумкин эди, лекин ҳозир биз ОТМга тест бошлангунча ижодий имтиҳонларни олинглар десак, улар улгуролмасди.
Иккинчидан, кўряпсиз вазиятни, ҳозир абитуриентни бир жойга йиғадиган вазият эмас.
Бу ерда фақат 8-9та йўналиш бор. Масалан, журналистика, архитектура каби. Ҳозир вазият шундайки, ҳамма унга мослашишга, кўникишга мажбур. Масалан, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ижодий имтихонлар ҳам бу йил тўлиқ тест шаклида ўтиши кутилмоқда», – деди Абдували Холиқов Kun.uz мухбири билан телефон орқали суҳбатда.
Маълумот учун, бакалавриатнинг 13та таълим йўналишига ўқишда киришда битта фандан тест ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024