Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори 21,6 млн сўм жаримага тортилди
Фото: KUN.UZ
Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилар мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.
Маълум қилинишича, ўрганиш давомида Қарши шаҳрида жойлашган 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (21,6 миллион сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши туманида жойлашган 6-мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун ишдан бўшатилганди.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
11:45 / 18.05.2026