Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ёшлар етакчилари юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритилади
“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танлови ғолиблари юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритилади, ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юборилади.
Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори билан “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Танлов 10 та йўналишда маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада 6 ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади.
Танловнинг, жумладан, “Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналишида ички ишлар органлари томонидан ёшлар жиноятчилигини ўтган даврдагига нисбатан жорий йилда камайган деб топилган маҳалла етакчилари қатнашади.
Ҳар йили 5 сентябргача Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади. Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5–30 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Танловнинг: туман (шаҳар) босқичи – октябр ойида, ҳудудий саралаш босқичи – ноябр ойида, республика финал босқичи – декабр ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
Республика босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўлади: юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш, ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.
Ғолиблар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.
Мавзуга оид
10:04 / 04.02.2025
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?
10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
15:25 / 13.01.2025
Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади
15:03 / 10.01.2025