Жамият | 10:59 / 11.11.2019
35153
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги хонадонда газ туфайли портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар бор

Фото: Тергов департаменти

Бугун, 11 ноябрь куни, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Сурум маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, оқибатда 2 нафар шахс вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид