Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Howo русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, олдиндаги 4 та автомобил билан тўқнашди. Оқибатда енгил машиналардан бирининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган, яна тўрт киши шифохонага ётқизилган. Юк машинаси ҳайдовчиси процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк машинаси ва бир нечта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИББ.
Ҳолат 26 апрел куни соат 23:10 атрофида А373 автомобил йўлининг 93-километрида содир бўлган. Howo юк машинаси ҳайдовчиси (1995 й.т) Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувини йўқотиб, шу йўналишдаги 4 та трансорт воситаси билан тўқнашган.
Оқибатда Сobalt автомашинасида бўлган 51 ёшли ҳайдовчи И.Х. ва 40 ёшли йўловчи З.Т. воқеа жойида вафот этган.
Қолган транспорт воситаларида бўлган 4 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Howo юк машинаси ҳайдовчиси процессуал тартибда ушланган.
Бу биринчиси эмас
2025 йил 7 сентябр куни ҳам Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида, А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 93-километрида 8 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлган ва 5 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.

Шунингдек, 2021 йил майида ҳам А-373 автомобил йўлининг тахминан шу қисмида яна бир фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ўшанда Наманган-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланган MAN русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, еттита машинани уриб кетганди, тўқнашув натижасида енгил автомобиллардан бири ёниб кетганди.
ЙТҲ натижасида 7 киши воқеа жойида вафот этган, яна 14 киши турли даражада тан жароҳати олганди.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026